Байрам арафасида нуронийларга ғамхўрлик кўрсатилди

 

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Наманган вилоятининг Чортоқ туман "Ласкидон" маҳалла фуқаролар йиғинида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирга 72 нафар нуроний таклиф этилиб, бир пиёла чой қилинди.

Туман маданият уйи санъаткорлари кўнгилочар куй-қушиқлари билан иштирокчиларнинг кўнгилларини хушнуд этишди.

Тадбирда нуронийлардан 5 нафари - 1939 йилда туғилган Т. Мамасолиев, 1941 йилда туғилган А.Мирзаахмедов, 1949 йилда туғилган Й. Хожиев, 1942 йил туғилган А.Асқаровларга хамда ҳудудда ташкил этилган ҳашарда фаол иштирок этган МФЙ фаоли Ж. Мамажоновга Ўзбекистон ХДП туман кенгаши ва туман "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш