Ўксик қалблар қувончи самимий дуоларда акс этди

 

Ўзбекистон ХДП Кўрғонтепа туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида туманда истикомад қилаётган ногиронлар ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Ташрифлар чоғида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан самимий қутлаб, байрам совғалари улашилди. Хусусан, Нодира МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Нодирбек Воҳидов, Соҳибқирон МФЙда яшовчи 2- гуруҳ ногирони Муқаддас Шарипова, З.М.Бобир МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Зулфияхон Шарипова, Янгикўрғон МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Муқаддамхон Абдуллаева, Навбаҳор МФЙ да яшовчи кам таминланган аёл Мафтуна Мамажонова, Бирлашган МФЙда яшовчи кам таминланган фуқаро Алимжон Камоловларга меҳр-мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Ташрифдан ўксик қалблар қувончи уларнинг самимий дуоларида акс этди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш