Сизларни азиз Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!
Сўнгги йилларда бизларга қаратилган эътибор ва юксак ишончни оқлашда, юртимизга муносиб фарзанд бўлиб, Ватанимизга хизмат қилишда, барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
Бугун халқимиз Ўзбекистоннинг ривожи ва равнақи йўлида тинимсиз меҳнат қилмоқда. Биз учун янги имкониятлар очилмоқда, илмий-техник ва интеллектуал салоҳият ривожланмоқда, келгусидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг мустаҳкам пойдевори яратилди.
Бугунги кун ёшлари дунё миқёсида ўз эркинликлари, қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига оид долзарб муаммоларни ҳал қилиши ва уларга таъсир кўрсатишида демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнининг ҳақиқий иштирокчисига айланишмоқда.
Муҳтарам юртбошимизнинг “Бизнинг энг катта ишончимиз, мадад-таянчимиз – бу ўсиб келаётган ёш авлоддир”, деган сўзлари бизга янада ишонч, куч-қувват бағишламоқда.
Шунинг учун ҳам олий мақсадларимизга эришиш учун меҳнат қилишимиз ва Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини ошириш учун янада бирлашишимиз лозим. Ёрқин келажак ўз қўлимизда. Ишончим комилки, ўқиб, изланиб, ўз устимизда ишлаб, фаровон ҳаёт кечиришга эриша оламиз.
Мустақиллик айёми барчамизга қутлуғ бўлсин! ЎзХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори раҳбари.
Ёшлар парламенти раис ўринбосари,
депутат Мухсиддин Низомиддинов.