Ҳудудларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда
Бугун Бекобод шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Раъно Саттарова бошчилигида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маданий, маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси мутахассиси К.Пирназаров, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири, депутат У.Абдуназаров ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод шаҳар ўқув спорт техника клуби раҳбари ўринбосари, партия фаоли З.Эркаевалар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар тиббиёт ҳодимларини байрам билан табриклаб, иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.