Тошкент вилояти Паркент тумани 57- умумий ўрта таълим мактабида ҳам 2022/2023-ўқув йили юқори кайфиятда бошланди. Жорий ўқув йилида 64 нафар болалар мактабнинг 1-синфига қабул қилинди. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси ва дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
“Биринчи қўнғироқ” тадбирларида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, ЎзХДП Марказий Кенгаши ёшлар сектори раҳбари, депутат Мухсиддин Низомиддинов, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Янги ўқув йилининг биринчи дарс соатида одатдагидек “Мустақиллик дарслари” ўтказилди. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида бўлиб ўтган дарсларда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ёшлар томонидан қўлга киритилган катта ғалабалар ҳамда миллий тарихнинг ёрқин лаҳзалари ҳақида гапириб берилди.