Депутат “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишларни бажариш учун 1.2 трлн.сўм маблағ қачон ажратилиши ҳақида сўради (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.
Йиғилишда ЎзХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов мутасаддилардан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун 1.2 трлн.сўм маблағ қачон ажратиб берилиши ҳақида сўради.