Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашининг “Партия ташкилотларининг ўтган даврдаги фаолияти ва келгусидаги вазифалари”га бағишланган йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъул ходимлари, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.
Йиғилишни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов олиб борди.
Мажлисда туман ва шаҳар партия ташкилотларининг ўтган даврдаги фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, жорий йил 8 ойи давомида туман ва шаҳар партия ташкилотларининг барча йўналишлар бўйича ишлари юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, бир қатор туман кенгашлари раисларининг ахборотлари эшитилди.
Йигилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.