Ёшларнинг фаолияти ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати М.Туйчиева ўз сайлов округидаги "Бўстон" МФЙ да "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудида ёшлар томонидан ташкил этилган ишлаб чикариш корхоналари фаолияти билан танишди.

Ёш тадбиркор Ҳасанбой Хожиакбаров эшик ва дераза ромлари ишлаб чикариш корхонасида 5 та иш ўрни, Каримахон Орипова нон ва нон маҳсулотлари корхонасида 10 та иш ўрни, стол ва стуллар ишлаб чикариш бўйича оилавий корхона ташкил этган Азизбек 20 дан ортиқ иш ўрни, ғишт ишлаб чикаришни йўлга қўйган Дилмуроджон 5 та иш ўрни ҳамда Шахнозахон Садированинг тикувчилик корхонасида 10 дан зиёд иш ўринлари яратилган.

Танишиш жараёнида ёшлар учун яратилган шароитлар, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди ва ечими юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш