Истиқлол айёми тантаналари давом этмоқда

 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида мустақилликнинг 31 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмокда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, Шаҳрихон туман кенгаши ҳамда кўзи ожизлар жамияти ҳамкорлигида Шаҳрихон туман кўзи ожизлар жамияти аъзолари ва ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда вилоят кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов ҳамда Ўзбекистон қахрамони Камолдин Гапировлар сўзга чиқиб, йиғилганларни айём билан самимий табриклаб, истиқлол йилларида Ватанимизда рўй бераётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг натижалари тўғрисида гапирдилар.

Тадбир давомида бир гуруҳ кўзи ожизлар жамияти фаолларига эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш