ЎзХДП Бухоро вилоят Қоракўл туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Л.Шермуҳаммедова иштирокида тумандаги Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми талабалари билан "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида амалий учрашув ташкиллаштирилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, унинг моҳияти, сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ўзбекистонда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, улардан унумли фойдаланиш, "Учинчи ренессанс"ни яратишда ёшларнинг тутган муҳим ўрни ҳақида тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнггида тиббиёт техникумида қатор йиллардан бери самарали меҳнат қилиб, ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётган ЎзХДПнинг фаол аъзоси Меҳринисо Хасановага партиянинг эсдалик совғаси топширилди.