Электорат муаммолари доимий эътиборимизда!

 

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, электоратмизни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Шу маънода Ўзбекистон Халқ демократик партияси Косонсой туман кенгаши томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Бу галги сайёр қабул туман Адлия бўлими ҳамда Косонсой туман оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда хотин-қизлар иштирокида тумандаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Тадбиркорликни бошлаш учун кредит, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, бандлик масалаларида хотин-қизларимиздан келиб тушган 30 га яқин мурожаатлар тегишли ташкилотлар вакиллари билан шу ернинг ўзида муҳокама этилиб, 18 та масала ижрога йўналтирилган бўлса, айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

— Саломатлигим яши бўлмасада, даволанишга моддий имконим йўқ эди. Бугунги сайёр қабулда партия вакиллари ёрдами билан шифохонага бепул йўлланма олдим — дейди, "М.Аъзам" МФЙ фуқароси Наргиза Аҳмедова.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш