"Депутат маҳаллада" лойиҳаси амалда

 

Сайловчиларимиз томонидан қилинган ҳар бир мурожаат Халқ депутатлари Шўрчи туман кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари У. Бекмурадов, Д. Мустафаев ҳамда Б.Ражабовлар томонидан уйма-уй юриб ўрганилмоқда.

Инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик халқимизга хос туйғулардан саналади. Партиямиз депутатлари "Саховат ва кўмак" жамғармаси ташкил этилган илк кунларданоқ аҳолига манзилли кўмак кўрсатишни сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратди. Шу мақсадда сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари ходимлари билан ҳамкорликда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилиб, муҳтожларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш