ХДП депутатлари аҳоли муаммоларини ўрганмоқда
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати А.Нурматов "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида Шаҳрихон туманидаги Дўстлик, Чўжа, Сўзақ ва Қашқар МФЙларида бўлиб, аҳоли билан бугунги кундаги зарур эҳтиёж ва муаммолари бўйича мулоқот ўтказди.
Учрашувлар давомида депутат томонидан аҳолининг фикр ва таклифлари тингланди ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар билан келишиб олинди.