Ислоҳотлар халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят Ғиждувон туман кенгаши томонидан Ғиждувон педагогика коллежида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда тумандаги "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари ҳамда талабалар қатнашди. Семинарда Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгашига 10-“Ғиждувоний” сайлов округидан сайланган депутат Мирзаева Нодира Тельмановна маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқининг мазмун-моҳияти ва Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларни аҳолининг кенг қатламларига етказишни ташкил этиш бўйича “Конституция: маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари” тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирда Ғиждувон туман кенгаши раиси Н. Саъдуллаев сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилишда маҳалла фаолларига юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида аҳолига доимий тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш