Амударёда "Депутат маҳаллада" лойиҳаси ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Амударё туман Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Хўжамуротова Санобар Исмаиловна Амударё туманида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида аҳоли билан учрашди.

Мамлакатимизда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ногиронлиги бўлган оилаларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжманд кишиларга саховат қилиш асрлар оша эзгу анъана, қадриятга айланган. Депутат мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига ташриф буюриб, байрам билан табриклади ва ҳомийлар кўмагида озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Шунингдек, бир нафар имконияти чекланган ўқувчининг уй шароити билан танишиб, ўқув қуроллари совға қилди ва унга берилаётган дарслар сифатини ўрганди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш