Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик

 

Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан Пиёзчилик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 39-умумтаълим мактабида "Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошлоқ туман бўлими мутахассиси Тўлқинжон Абдуллаев, 3-Огахий сайлов округидан сайланган туман кенгаши депутати Муҳаммаджон Жўрабоевлар бугунги кунда Президентимиз томонидан таълимга берилаётган имтиёз ва имкониятлардан ўринли ва самарали фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратди.

Шунингдек, мактабда таълим сифатини ошириш, ёшлар баркамол бўлиб вояга етиши учун мактаб-маҳалла-оила ҳамкорлигини таъминлаш, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш