Ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган барча фуқаролари паспортга (ID-карта) эга бўлишлари керак.

Афсуски, 16 ёшга тўлиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжат яъни идентификация-ID карта олишда муаммога учраётган ёшлар ҳам бор. ЎзХДП Бухоро вилоят Когон шаҳар кенгаши томонидан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида бу борада муаммога дуч келаётган ёшлар борлиги аниқлади.

Когон шаҳар А.Қодирий МФЙ ҳудудидаги Элпарвар кўчаси 27-уйда истиқомад қилувчи Хаитова Шаҳноза Тохировна 4-умумий ўрта таълим мактабини тугатиб, шахсини-тасдиқловчи фуқаролик паспортини олишда қийналаётгани маълум бўлди. Когон шаҳар депутати И. Бердиев ва Когон шаҳар кенгаши Ш. Изомовалар томонидан 2-секторга мурожаат қилиниб, фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга Хаитова Шаҳнозанинг онаси Ш.Мустоқова партия сафига аъзоликка қабул қилинди. Унга партиянинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш