Аёлларнинг муаммолари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шофиркон туман кенгаши депутати Т.Бўронова томонидан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактабида тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шофиркон туман кенгаши раиси Ғ. Неъматов, "Чандир" ва "Арабхона" МФЙ фаол хотин-қизлари, тиббиёт ва 11-мактаб ходимлари иштирок этди. Қатнашчилар аёлларнинг ҳозирги кундаги муаммолари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдишди.
Тадбир сўнггида фаол иштирокчиларга Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг мақтов ёрлиқлари топширилди.