ШҲТ дунёдаги муҳим ташкилотлардан бирига айланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв томонидан яхши қўшничилик, очиқлик ва ошкоралик бўйича, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича муҳим фикрлар илгари сурилди. Шунинг учун ҳам ҳозирги мураккаб шароит, геосиёсий қарама-қаршиликлар бўлиб турган бир паллада Самарқанд саммитига катта қизиқиш билдирилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунё ва ҳамкорлик” мақоласини ўқиб, ушбу саммитда келажак учун, қолаверса, аъзо мамлакатларнинг барқарор ривожланиши учун хизмат қилинадиган қарорлар қабул қилинишига амин бўлдим.
Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунёнинг турли нуқталарида давом этаётган қуролли можаролар савдо, энергетика, озиқ овқат хавсизлигини таъминлаш оқимларини издан чиқарган даврга тўғри келди, бундай муаммоларнинг кескинлашуви, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашиш, ёлғиз курашиб эмас, ўзаро дўстона муносабатларни йўлга қўйиб, яъни “қўлни қўлга бериб” енгиб чиқиш мумкинлигини кўрсатиб турибди.
Бу давр ҳамкорлик учун янги уфқларни очди, ҳар бир иштирокчи мамлакатни фойдаланилмаган имкониятларни ишга солишга ундади, дея оламиз. Ўзбекистон раислик қилган давр ташкилотни янада кучли ҳамда ҳамкорлар учун янада жозибадор бўлишига эришилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди. Ўттиздан ортиқ қабул қилинган концептуал дастурлар, келишувлар ва қарорлар ҳалқаро экспертлар, нуфузли ташкилот раҳбарлари томонидан ижобий баҳоланмоқда.
Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида кўплаб иқтисодий, экологик, сиёсий масалалар ўз ечимини топади, деб ўйлаймиз. Бугун Самарқандда илк меҳмонлар кутиб олинмоқда, у энди бошланмоқда, аминманки, бу саммит ШҲТ давлатлари тарихида улкан из қолдиради. Давлатимиз раҳбарининг мақоласидаги фикрлар эса Ўзбекистон барча учун очиқлиги ҳамда ҳамкорликка тайёрлигини англатади.
Шоҳиста Турғунова,
Олий Мажлис Қонунчилик паплатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.