Республикамизда "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун қабул қилинганидан сўнг ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бу йўлда дастлаб ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш бўйича ишлар олиб борилди ва давом этмоқда.
Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги юксак сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.
Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш бош мақсад этиб белгиланган.
Ёшлар сиёсатида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг бу борадаги фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, уларга ғоявий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, соҳага оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифалар амалга оширилмоқда.
Мухсиддин Низомиддинов,
ЎзХДП Марказий Кенгаши ёшлар сектори раҳбари, депутат.