Депутатлар талабалар турар жойларини ўрганмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси, вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари А.Нурматов вилоят, шаҳар кенгаши масъул ходимлари билан биргаликда Тиббиёт институти талабаларининг турар жойини ўрганди.

Унда талабаларга яратилган шарт-шароитлар, кутубхона, тиббиёт хонаси, ошхона, қизлар учун эҳтиёжига қараб халат, тиббиёт қалпоғини тикиш учун чеварчилик тўгараклари ҳам кўриб чиқилди. Чет эллик талабалар учун қурилаётган 450 ўринли янги ётоқхона биноси кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган баъзи бир камчиликларни бартараф қилиш бўйича Тиббиёт институти проректори Р. Холботиров билан келишиб, вилоят кенгаши назоратига олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш