Партиянинг қуйи бўғинида давра суҳбати бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон ХДП нинг Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳар ҳудудий бошланғич партия ташкилотида "2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"да белгиланган мақсад вазифалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини туман партия кенгаши раиси Олимжон Бабаев очиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва имкониятлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Жамшид Садиров йиғилганларга "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" юзасидан слайдлар орқали маъруза қилди.

Шунингдек кун тартибидаги масала юзасидан БПТ раиси Б.Мирахметов ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш