Талабалар ётоқхонаси билан боғлиқ бўлган масала ижобий ечим топди

 

Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида сўнгги кунларда долзарб муаммо бўлиб турган талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи ижобий ечимини топди.

Олий таълим муассасасидаги ҳолат бўйича мониторинг олиб борилганда, турар жой биноси ўқув биносига туташ жойлашгани ҳам талабаларга қўшимча қулайлик бўлган. Кутубхона, ошхона, дам олиш хоналари мавжуд ва ҳатто кир ювиш учун жой ажратилган ва яна бошка қулайликларга ҳам эга.

Бугунги кунда талабалар турар жойига 350 ўриндан зиёд эҳтиёж бор, биз деярли 70 фоизини турар жой билан таъминлаймиз, қолган қисмини давлат-хусусий шерикчилик асосида яна 150 ўринли қўшимча бино қуриш режалаштирганмиз дейди- Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори Давлат Химматов.

Шу билан биргаликда талабалар турар жойида истиқомад қилаётган талаба ёшлар билан очиқ мулоқат ўтказилиб, ёшларнинг муаммолари ўрганилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш