“Соғлом аёл керак ҳаётга”

 

Ўзбекистон ХДП Гурлан туман кенгаши ва Депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги "Навбирёп" маҳалласида жойлашган 10-сон ОП биносида маҳалла аҳолиси учун “Соғлом аёл керак хаётга” лойиҳаси ташкил қилинди.

Лойиҳа доирасида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати З.Сапарбоева, 10-ОП шифокори Г. Йўлдошева, бош ҳамшира Д. Қурбонбоевалар ногиронлиги бўлган, ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда туғиш ёшидаги аёлларнинг даволанишлари учун қонунчиликда ва “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, ёш никоҳланувчилар тиббий кўриги, шахсий гигиена қоидалари ва хотин-қизларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш тўғрисида ҳам аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди. "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи 125 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 5 нафар аёлга даволаниш учун ордер олиб берилди.

Қолаверса, депутатлар ва шифокорлар билан биргаликда тиббий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш