Дунё ҳамжамияти эътибор қаратаётган мақола

 

Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанддаги саммити жуда мураккаб, шу билан бирга, жуда муҳим бир даврга тўғри келмоқда.

Наманган Давлат университети “Мактабгача ва бошланғич таълим” факультетида Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммити олдидан миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали концептуал мақоласи юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Наманган шаҳар партия кенгаши раиси Дилноза Ўринбоева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Вилоят бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансуров, Наманган Давлат университети хотин-қизлар масалалари буйича ректор маслаҳатчиси Саодатхон Умаровна, факультет декани Ғофуржон Раҳимжанович ва НамДУ факультети профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансуров мамлакатимиз ва дунёнинг нуфузли нашрларида эълон қилинган ушбу мақолада тинчликни мустаҳкамлаш, кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, дунё давлатлари ўртасида бирдамликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани долзарб аҳамиятга эга эканлиги, ҳаттоки инсоният ҳаёти учун хавф туғдираётган таҳдидлар, жумладан давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончсизлик, қуролли можаролар, глобал иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурслари танқислигининг ортиши, биохилма-хилликка путур етиши ҳамда хавфли юқумли касалликлар каби масалалар бирма-бир кўрсатилиб, уларнинг олдини олиш бўйича ечим ҳам таклиф этилганлиги хусусида маълумот бериб ўтди.

Мақола юзасидан ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Тадбирда тинчликнинг қадри, дунё давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг ўрни ва аҳамияти ошиб бораётгани яна бир бор эътироф этилиб, Ватан равнақи йўлидаги эзгу ишларда камарбаста бўлишга чорланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш