“Депутат ва ёшлар”

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва Партия депутатлик гуруҳининг ташаббуси билан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Жиззах Давлат педагогика университетида бир гуруҳ талаба ёшлар билан учрашув уюштирилди.

Жонли мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда ЎзХДП Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Н.Сиддиқов ва партия гуруҳи аъзолари М.Имомов, Б.Тошпулатов, М.Маматқулов ҳамда О.Бакировлар Президентимизнинг давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этган Фармон ва қарорлари, Парламентимиз томонидан қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Энг асосийси уларнинг жойлардаги ижросини таьминлашда партиядан сайланган депутатларимизнинг амалий иштироки ҳаётий мисоллар билан гапириб берилди. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити, унинг улуғвор мақсадларни кўзланган иқтисодий-сиёсий, маданий -маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган вазифалари тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш