Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири Ф.Балтаева, Узун туман кенгаши раиси У. Мусурмонов ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М. Маъмуржоновалар тумандаги “Янги рўзғор” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турган, депутат М. Маъмуржонованинг ёрдами билан субсидия асосида иссиқхона қурилган, тикув машинаси олиб берилган хонадонлар бориб ўрганилди.
Ушбу маҳаллада яшовчи ёлғиз она Г. Рахмонованинг хонадонига борилганда берилган имкониятдан унумли фойдаланилганига гувоҳ бўлинди. Яъни уч нафар вояга этмаган фарзанди борлигига қарамай уйда бичиш-тикиш ишлари ташкил этилиб, иккита иш ўрни яратилган. Аёл уйида тикилаётган кўрпа-ёстиқлар нафақат маҳаллий бозорда, балки Тожикистон Республикаси бозорларида ҳам харидоргирлигини айтиб, депутат М. Маъмуржоновага ўз миннадорчилиги билдирди. Тадбиркор иш фаолиятини кенгайтириш учун яна кредит олишда депутатдан ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутат томонидан ушбу мурожаат назоратга олинди.
Шунингдек депутат М. Маъмуржонованинг саъйи-ҳаракати натижасида шу маҳаллада бўш, қаровсиз ва фойдаланишга яроқсиз бўлиб ётган 20 сотих ер майдони ишсиз, доимий даромад манбаига эга бўлмаган фуқаро А.Тойировга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, фойдаланишга берилган эди. Ер майдони фуқаро А.Тойиров томонидан тозаланиб, текисланиб, қайта ишлов берилиб, узумзор барпо этилди. Ҳозирги кунда фуқаро тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, сифатли узум маҳсулоти етиштириб, даромад олишга муваффақ бўлмоқда. А. Тойиров бу йил 150-200 миллион сўм атрофида даромад қилишини айтиб, депутатга чин дилдан миннатдорлик билдирди.
Давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини иш билан таъминлаш, уларга малакали устозларни бириктириш, халқ ичида "Устоз-шогирд" анъанасини давом эттириш каби устувор вазифалар давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда. Ушбу анъаналарни давом эттириш мақсадида депутат М. Маъмуржонова ташаббуси билан ота-онаси оламдан ўтган, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган, ҳозирда ишсиз олти нафар ёшлар тумандаги Азимшер сифатли мебеллар фирмасига ишга жойлаштирилганди. “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида уларнинг фаолияти хам ўрганилди.