"Ёшлар билан юзма-юз" лойиҳаси

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят Гулистон тумани кенгаши раиси томонидан Аҳмад Яссавий МФЙда "Ёшлар билан юзма-юз" лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа давомида ёшлардаги мавжуд муаммолар ўрганилди ҳамда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, ЎзХДП тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Тадбирда бугунги кунда ёшлар орасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди ва бир нечта ёшларга амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, кам таъминланган оила аъзоси, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Ж.Минавваровга контракт тўлови учун маҳалла ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда моддий ёрдам берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бир нафар фарзанди бор Д. Отабоева эса мебел корхонасига фаррош қилиб ишга жойлаштирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш