Партия аъзолари сафи кенгаймоқда

 

Инсон қадр-қиммати улуғланган, манфаатлари устувор юртда юксалиш ва тараққиёт бардавом бўлади. Эътиборлиси, мустақиллик йилларида мазкур тамойил асосида мамлакатимизнинг барча жабҳаларида ижобий ўзгариш ва янгиланишлар кузатилиб, халқимизнинг эркин ва фаровон яшаши, бахтли ҳаёти йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, бугун она Ватанимиз ҳақида сўз кетганда “Янги Ўзбекистон” ибораси тез-тез тилга олинмоқдаки, бу истиқлол аталмиш улуғ неъмат туфайли кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз бошчилигида юртимиз тараққиётининг бутунлай янги босқичига қадам қўйгани, эришаётган залворли ютуқлари эътирофидир.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши ҳам Соғлиқни сақлаш тизимидаги бошланғич партия ташкилотлари билан иш олиб бориши давомида партия сафини кенгайтириш мақсадида жойларга чиқди. Тарғибот тадбирлари давомида партияга хайрихоҳлик билдирган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори Т.Мусаев ва ташкилотнинг 4 нафар ходими, Фтизиатрия ва пульмонология бош врачи Н. Қобилов, вилоят туғруқ комплекси бош врачи А. Бозоров, Она-бола Скрининг маркази бош врачи Г. Мавлоновалар ХДП сафига қабул қилинди. Шу билан бирга вилоят кўп тармоқли тиббиёт касалхонаси, Кўз касалликлар касалхонаси, Юқумли касалликлар шифохонаси, Тери-таносил касалликлар шифохоналарида бўлиб партиянинг ғоя ва мақсадлари тушунтирилди ва тиббиёт ходимлари билан партия сафи кенгайди.

Шунга ўхшаш тадбирлар вилоятда давом этмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш