Ментал арифметика — бу инсонларнинг ақлий қобилиятларини, интеллектуал салоҳиятини ривожлантирувчи фан ҳисобланади. Ментал арифметика ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан биргаликда уларнинг интеллектуал салоҳиятини, иккала мия ярим шарларининг бир маромда ишлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
ЎзХДП Қоракўл туман кенгаши раиси Л. Шермухамедова ташаббуси билан "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида 5-14 ёшли ўқувчилар ўртасида ментал арифметика бўйича очиқ олимпиада ўтказилди. Унда Бухоро вилояти бўйича 80 нафар МТТ тарбияланувчилари, Қоракўл туман 12-мактаб ўқитувчиси, ЎзХДП аъзоси А.Норова ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
Ментал арифметика бўйича тўгаракда иштирок этаётган ўқувчи-ёшлар мураккаб математик мисолларни абакусда ва ҳаёлан тез, аниқ ҳисоблабгина қолмай, турли интеллектуал ўйинлар орқали ўз қобилиятларини намоён этишди. Олимпиадада оз вақт ичида тез ва аниқ мисолларни ечган ўқувчилар ғолибликни қўлга киритишди. Олимпиада ғолиблари махсус сертификат ва совғалар билан тақдирланди.