5 та сиёсий партиялар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

 

Сирдарё вилоят Гулистон шаҳар Алпомиш спорт марказида 5 та сиёсий партия ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ - 6099 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида мини футбол мусобақаси ташкил қилинди.

Беллашув қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мусобақа сўнггида ғолибларга партия раҳбарлари томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Тадбир барча жамоалар аъзоларида яхши таассурот қолдириб, келгусида ҳам шундай мусобақалар ташкил этишга келишиб олишди. Зеро, мамлакатимизда ёш авлодни комил инсон этиб тарбиялаш, жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришда спорт мусобақалари аҳамиятлидир.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш