Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари А.Турсунбоев, Б. Абдуллаевлар, А. Нурматовлар томонидан шаҳар, туманлар Кенгашлари фаолияти ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари партиянинг Асака, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Балиқчи, Бўстон туманлари, Андижон ва Хонобод шаҳар кенгаши ҳамда партиядан сайланган депутатлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ўрганиш давомида услубий, амалий ёрдам кўрсатилди, тегишли тавсия, топшириқлар берилди.
Шунингдек, Қўрғонтепа, Балиқчи туманларида пахта йиғим теримида иштирок этаётган сайловчилар билан "Ҳорманг азиз пахтакорлар, хирмонингизга барака" шиори остида учрашувлар ташкиллаштирилди. Уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, теримчиларга партиянинг совғалари топширилди.