Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “ШҲТнинг Самарқанд саммити якуни ва ундан кутилаётган натижалар” мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП МҚ масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг профессор ўқитувчилари, талаба-қизлар ҳамда ОАВ ходимлари, жами 325 киши иштирок этди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Гулшан Сайитовна Асатова тадбирни очиб берар экан, Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммити бутун дунё нигоҳида “Йил воқеаси” сифатида юксак баҳоланганини, янги таклифлар муҳокамаси, ташкилотнинг келгуси ривожланиш стратегияси белгилаб олингани билан тарихдан жой олганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Д. Мамажонова ШҲТнинг Самарқанд саммити ҳақида маърза қилиб, саммит сайёрамиз тинчлиги ва хавфсизлиги, дунё мамлакатлари тараққиёти ва фаровонлиги йўлида хизмат қилишини таъкидлади. — Музокаралар якунлари бўйича рекорд миқдордаги ҳужжатлар – 40 дан ортиқ битим, концепция, дастур ва бошқа қарорлар қабул қилинди, улар ШҲТ фаолиятининг истиқболли йўналишлари бўйича ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги амалий мазмун билан тўлдиришга хизмат қилади ҳамда ҳамкорлик ташкилотининг географик қамрови қанчалик кенгаяётгани, тобора нуфузи ортаётганига яққол далил бўлди — деди Д. Раҳматовна.
Учрашувда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси Нилуфар Жўраева бугунги тадбирнинг долзарблиги, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ўртасида тарғиб қилиниши муҳим аҳамиятга эга эканлигини, талаба-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий билимларини оширишда хизмат қилишини таъкидлади.