Берунийда самарқанд саммитининг аҳамияти тарғибот қилинди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимлигида Самарқанд бўлиб ўтган ШҲТ Саммитининг аҳамияти, Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Б. Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Х. Ешимбетов, Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутатлари, туман фаоллари иштирок этди.

Мулоқотни Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Матризаев олиб борди.

Тадбирда сўз олганлар Самарқандда ўтказилган ШҲТ Саммитининг аҳамияти, минтақа ҳаётида тутган ўрни ва аҳоли фаровонлигида тутган ўрни ҳақида табафсил тушунчалар бериб ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш