Қораўзак туманида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Қораўзак тумани кенгаши, Қораўзак туман кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари томонидан тумандаги хотин-қизлар фаоллари учун семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирилди ҳамда бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва қарорлар, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, маҳаллада ажримларнинг олдини олиш ва ҳунармандчилик қилаётган хотин-қизларга ишсиз ёшларни бириктириш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, 2022-йил 31-август кунги ПФ-213-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион техналогиялар ва инфратузиламаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаравонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда мустақиллик йилларида эришган ютуқларимиз, давлатимиз томонидан ёшларга бўлган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида кенг тушунтиришлар берилди.

Ҳусусан, ёшлар, тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига берилган имтиёзлар, таълим тизимида бажарилиши керак бўлган аниқ режалар ҳақида батафсил гапириб берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш