“Депутат маҳаллада”
Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар Кенгаши раиси, депутат Р. Муртазоев "Рогузар" маҳалла фуқаролар йиғинида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида ўз сайловчилари билан учрашди. Мулоқот давомида “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди ҳамда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, таълим соҳасидаги янгиликлар ва тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, учрашувда ”Аёллар дафтари”нинг 3-4-6-тоифасига киритилган 46 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга 600 минг сўмдан пул маблағи ажратилишида депутат назорати ўрнатилди. Учрашув сўнггида партиямиз сафига янги аъзолар қабул қилинди.