Ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан учрашув ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ғаллаорол туман Кенгаши депутати А.А.Исмаилов ҳамда партия аъзолари Ғаллаорол тумани Қўйтош МФЙда яшовчи ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан учрашув ўтказди.

Мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан юзма-юз, яқиндан суҳбат қуриш орқали муаммоларини аниқлаш, уларга ечим топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлашдир.

Улар билан якка тартибда, аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга кўмаклашишдан иборат. Тадбир давомида Ғаллаорол тумани ХТБга қарашли 4-умумий ўрта таълим мактабида аёллар билан мулоқот қилиб, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди. Аёлларни қийнаб келаётган бир қанча саволларга аниқ жавоблар берилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш