Депутат чекка ҳудудлардаги таълим масканларида бўлди

 

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар кенгаши котибияти мудири Эргаш Абдурайимов энг чекка ҳудудлардаги таълим муассасалари ва маҳалла биноларида бўлди.

Ҳусусан, котибият мудири томонидан "Усмон Носир" маҳалласидаги 8-мактаб, чегара ҳудуд - "Терекли" маҳалласидаги 9-мактаб ва "Терекли" маҳалласи биноси кўздан кечирилиб, муассасаларда яратилган имкониятлардан тўғри ва унумли фойдаланиш, камчиликларни бартараф этиш, уларни қийнаётган айрим масалалар юзасидан мутасаддиларга депутатлик сўрови билан мурожаат этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, котибият мудири айрим мактаб раҳбарларига мактабдаги тозалик, санитар қоидаларга риоя этиш, ёнғин хавфсизлиги, навбатчиликларни ташкил этилиши, тунгги қоровуллик қилишдаги ҳолатлар бўйича ўз тавсияларини берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш