Депутатлар ҳар жабҳада фаол
Ўзбекистон ХДП Шофиркон туман Кенгаши депутати Тамара Бўронова ташаббуси билан тумандаги энг пешқадам билим ўчоқларидан бири 11-умумтаълим мактаб ўқувчилари билан "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида амалий учрашув бўлиб ўтди.
Шоир Бобир Жума ҳам иштирок этган тадбирда Ўзбекистонда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, улардан унумли фойдаланиш, "Учинчи ренессанс"ни яратишда ёшларнинг тутган муҳим ўрни ҳақида суҳбатлашилди.