Наманганда яна бир Бошланғич партия ташкилоти тузилди

 

Бошланғич партия ташкилотлари туман партия кенгашларининг қуйи таркибий бўлимлари бўлиб, уч нафардан кам бўлмаган партия аъзоларидан уларни яшаш ва иш жойида бевосита бирлаштириш учун тузилади. Партия дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш ишларини бевосита олиб бориш, партия тарафдорлари сонини кўпайтириш, электоратнинг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари билан ҳамкорликда уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш, ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва юқори партия органларига киритиш асосий мақсади ҳисобланади.

Бу борада, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари ва партия аъзолари сафини кенгайтириш, янги аъзоларни жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институти “Намвилерлойиҳа” Наманган бўлинмасида тарғибот тадбири ўтказилди. Бўлинма ходимларига Вилоят партия кенгаши масъуллари томонидан партиянинг дастурий мақсадлари ва Вилоят партия Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлари хусусида маълумотлар берилди.

Тарғибот тадбири давомида партиянинг дастурий мақсадларига ҳайрихоҳ бўлган ҳудудий бўлинманинг 16 нафар масъул ходимлари партия аъзолик сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди ҳамда “Намвилерлойиҳа” янги БПТ тузилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш