Навбатдаги учрашув “Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек тумани партия ташкилоти масъуллари, университетнинг профессор ўқитувчилари, талаба-қизлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Мулоқотда ШҲТнинг Самарқанд саммити натижалари, унинг сайёрамиз тинчлиги, мамлакатимиз тараққиёти ва фаровонлигига ижобий таъсири ҳақида сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Д. Мамажонова ШҲТнинг Самарқанд саммити ҳақида сўз юритар экан, саммит сайёрамиз тинчлиги ва хавфсизлиги, дунё мамлакатлари тараққиёти ва фаровонлиги йўлида хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Д.Раҳматовна Саммитда олий таълим тизими йўналишида – маданий-гуманитар алоқалар доирасида маданиятлараро мулоқот ва ўзаро алмашувнинг янги имкониятлари эшикларини очиб бериш мақсадларига қаратилган университет ректорлари форуми, маданият ва туризм кунлари, қўшма спорт тадбирлари ва универсиадалар сингари қўшимча форматларни таъсис этиш таклифининг давлатимиз раҳбари томонидан билдирилиши миллионлаб олқишларга сазовор бўлганлиги билан аҳамиятли эканлигини ҳақида тўхталди.
Педагогика фанлари доктори, профессор, университетнинг хотин-кизлар масалалари буйича маслаҳат Кенгаши раиси Исмаилова Зухра Карабаевна бугунги тадбирнинг долзарблиги, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ўртасида тарғиб қилиниши муҳим аҳамиятга эга эканлигини, талаба-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий билимларини оширишда хизмат қилишини таъкидлади.