Ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояланмоқда

 

Бугун Ўзбекистон ХДП Мараказий Кенгашининг мажлислар залида “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш” мавзуси давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари партия гуруҳи аъзолари, минтақавий партия кенгашлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари М.А.Варисова мамлакатимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар хусусида маъруза қилди.

Йиғилишда, мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида Янги Ўзбекистонда инклюзив ривожланиш, яъни аҳолининг барча қатламлари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва уларнинг аҳамияти ҳақида гапирилди. Имконияти чекланган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар, сўнгги икки йилда пенсия ва нафақа олувчи ногиронлиги бўлган шахслар сони 100 минг нафарга кўпайиб, уларнинг миқдори қарийб 2 баробарга оширилганлиги, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳаётга мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилаётганлиги, кейинги йилларда 27 та тиббий-ижтимоий муассаса реконструкция қилиниб, замонавий талабларга мос бўлган 1,5 мингта даволаш-реабилитация ўринлари фойдаланишга топширилганлиги, бундан ташқари, тадбиркорларнинг ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш борасидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, уларни рағбатлантириш чоралари кўрилаётганлиги, уларга қўшимча солиқ имтиёзлари берилаётганлиги ва давлат томонидан субсидиялар ажратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

ЙиғилишдаНогиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш” мавзусида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Юсупов Боймурот Жумаевич маъруза қилди. У ўз сўзида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича барча имкониятлар ҳамда ҳуқуқий кафолатлар яратилганлиги, айниқса сўнгги йилларда бу борада қабул қилинган бир қанча Қонун, Фармон ва Қарорлар орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш янада кафолатланганлигини таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбатида шунингдек, партиянинг ҳудудлардаги Кенгашлари масъуллари ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш