Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

 

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Нортожи Рахманбердиева томонидан шаҳар Академик лицейида "Умидли ёшлар-партиямиз таянчи" шиори остида партиямизнинг Сайловолди дастури ҳамда БПТ фаолиятидаги белгилан мақсад ва вазифалар ижросиюзасидан мулоқот ўтказилди. БПТ раиси Наргиза Тешабаева ушбу ўқув муассасаси ёш ўқитувчи ходимлари билан суҳбатлашиб, улар билан партия фаолияти буйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.

Йиғилиш иштирокчиларига жамият тараққиётида ёшларнинг иштироки ва ўрни, давлатимиз томонидан ёшларнинг ўқиши ва ишлаши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, имтиёзлар, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш ва навқирон авлодларга тегишли бошқа масалалар борасида батафсил тегишли маълумотлар берилди.

Тадбир эркин мулоқот тарзида ўтказилиб, ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди ва улардан 6 нафари партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш