Сайёр қабул самарали ташкил этилди

 

Депутат халқнинг ишончидир. У ҳамиша фуқароларнинг муаммоларини эшитиб, уларга тўғри ёрдам қилиш йўлини қидириши керак. Айнан мана шу эзгу мақсад йўлида ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси билан жойларда самарали тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, Пахтакор туманидаги Боғишамол МФЙда фуқаролар билан кенг қамровли Сайёр қабул ўтказилди.

Унда ЎзХДП Пахтакор туман Кенгаши раиси З. Позилов, туман кенгаши депутатлари, туман кадастр бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, маҳалла раиси, Ички ишлар бўлими, туман газ ва Сувоқова ташкилотларидан масъул мутахассислар иштирок этишди.

Фуқароларнинг муаммолари бўйича тегишли ташкилотларга мурожаатлар чиқаришга келишиб олинди. Учта масала ўз ечимини топди, бир мурожаатчига ҳуқуқий тушунча берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш