Депутат ва ёшлар

 

Ўзбекистон ХДП Хонқа туман кенгаши томонидан тумандаги 13-умумтаълим мактабида “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Туман партия кенгаши раиси Феруз Ваисов сўзга чиқиб, ёшларга яратилаётган имкониятлар, ноқонуний оқимларга, жиноятчилик йўлига кириб кетишининг олдини олишга ҳамда жойларда эҳтиёжманд ёшларга амалий ёрдам кўрсатилаётганлиги ҳақида гапириб берди.

 

Қолаверса, партиямиз дастурий мақсадлари, депутатнинг ваколатлари тўғрисида ҳамда китоб билан ошно бўлишнинг афзаллиги тушунтирилди.

Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, баркамол инсон тарбиясида бошқа кўпгина омил ва мезонлар қатори маънавият алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳам юртбошимиз ёш авлод, унинг келажаги ҳақида гапирганда маънавият масалаларини ҳам алоҳида тилга олади. Чунки бугунги мураккаб замонда маънавий комил инсонни тарбияламасдан туриб, ҳеч қайси жамият ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олмайди.

Шундан кейин туман партия Кенгаши ижрочи котиби Бекчанбой Маҳмудов, Олажа қишлоқ ҳудудий БПТ раиси Худойшукр Жуманиёзов, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати Эргашбой Абдуллаев, 13-умумтаълим мактаби директори З.Турдиевалар ўз фикр-мулоҳазаларни билдирдилар. Дунёнинг айрим мамлакатларида ўзаро низо, адоват, турли мафкуравий хуружлар кучайган, ёшларнинг таълим-тарбияси эътиборсиз қолаётган бир пайтда мустақил Ўзбекистонимизда ёшларнинг ўқиши, спорт билан шуғулланиши, меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу иқтидорли, қобилиятли, истеъдодли, миллий истиқлол ғояларига содиқ ёшларимизни янада изланишга, интилишга, яратувчиликка ундаши табиий.

Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш