Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи ҳамда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиянинг қўшма йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Қарши шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири Баҳодир Мўминовнинг ахбороти эшитилди.
Қўшма йиғилишда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари, Қарши шаҳар давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Партия гуруҳи Ахборотида шаҳардаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги муаммолар, ечимини кутаётган камчиликлар, давлат дастурига тушган мактабгача таълим ташкилотлари, кадрлар масаласи ва таълим сифатида тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Қарор ижроси юзасидан Қарши шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Мўминов 2017-2022 йилларда Қарши шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қамров даражаси, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган янги боғчалар, МТТларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, янги лойиҳалар ва режалар билан таништирди. Қўшма йиғилишда шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.