Аёл соғлом бўлса жамият ҳам соғлом бўлади

 

Саломатлик, соғлом турмуш тарзи - глобал мавзу. Бугунги кунда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Юртимизда 4 фаслнинг ҳам ўз вақтида келиши, ҳавонинг мусаффолиги, шаҳар ва қишлоқларимизда ҳам яшил майдонлар, дарахтзорлар, истироҳат боғлари кўплиги соғлом турмуш тарзига риоя этиб, узоқ умр кўришимиз учун имконият эмасми?

Юртимизда касалликни даволашга кетаётган маблағларни ҳисобласак, унинг ўрнига олдини олиш қанчалик муҳимлиги маълум бўлади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП Когон шаҳар кенгаши ташаббуси билан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Арабхона маҳалласида жойлашган спорт ўйингоҳида хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Партиянинг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартишлар тўғрисида тушунчалар берилиб, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди. Фаол хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди. Уларга партия гувоҳномаси билан биргаликда эсдалик совғалар ҳам топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш