Ҳоким ва депутат халқ дарди билан ҳамнафас

 

Сурхондарё вилоят Музработ туман ҳокими вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон ХДП аъзоси, партия фаоли Абдурашид Исмаилов, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Фотима Нармаматова ҳамда турли ташкилот раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Унда 50 дан ортиқ фуқаролар қатнашишди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ва кредит олиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергия ва газ таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид 64 та мурожаат тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Маблағ ва муддат талаб қиладиганмасалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси депутатлар томонидан қатъи назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш