Ҳунарли аёл элни бойитар

 

Оила тинчлиги, саранжом саришталиги, озодалиги, фарзанд тарбияси асосан аёлга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар билан Хива шаҳар ХДП депутатлари ва партия аъзолари қатор учрашувлар ташкил этмоқда.

Натижада аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб кичик безнес ва тадбиркорликка ўргатиш, депутатлар билан биргаликда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни маҳаллаларда ташкил этилган “Аёллар дафтари”га киритилишини назорат қилиш, кам таъминланган, ишсиз, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни хоҳиш ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларни тадбиркорлик, касаначилик фаолиятига жалб этиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашилмоқда.

Хусусан, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, тадбиркор аёл Зайнаб Абдуллаева Ичон-қалъа ҳудудида сайёҳлар учун миллий қадриятларимизга асосланган овқатланиш шаҳобчаси ташкил қилган бўлиб, унда 20дан ортиқ ишчилар фаолият юритади. Улар орасида “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган 5 нафар аёл, “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 3 нафар қиз бўлиб, суҳбат жараёнида хотин-қизлар ўз ишларидан мамнун эканликларини билдиришди.

ХДП депутати, Ичон-қалъа МФЙ раиси Раъно Абжонова ХДП аъзоси Зайнаб Абдуллаева билан ҳамкорликда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга маънавий ва моддий кўмак бериб келмоқда.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш