Теримчи хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман кенгаши томонидан "Ҳорманг азиз пахтакорлар" шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда туман Кенгаши раиси Х. Сотволдиев ва туман Кенгаши депутати А. Мадумаровлар Туркистон массивида пахта тераётган хотин-қизлар билан учрашиб, уларга яратилган шароитлар билан танишди.
Пахта терими учун тўлов пуллари вақтида берилаётгани билан қизиқишди. Мулоқот жараёнида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, бугунги кунда турли давлатларда рўй бераётган сиёсий жараёнлар бўйича ҳам тушунчалар берилиб, юртимиз тинч ва осудалиги, халқимиз фаровонликка эришаётганига шукроналар келтирилди.
Тадбир давомида теримчи хотин-қизларга Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман кенгаши томонидан совғалар топширилди.